Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳрезнинг саҳифаси хакерлар ҳужумига учраганмиди?

Маҳрезнинг саҳифаси хакерлар ҳужумига учраганмиди?

Фото: Facebook / Riyad Mahrez

«Лестер» клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Ушбу кутилмаган қарор кўпчиликни ҳайратлантирган эди.

Лекин машҳур журналист Люк Танзи хабарига кўра, Маҳрезнинг «Facebook»даги саҳифаси хакерлар томонидан ҳужумга учраган ва бузиб кирилган, қолдирилган сўнгги постдаги барча сўзлар ёлғон ҳисобланади.

Бу ҳақда ҳали расмий баёнот эълон қилинмади. Клуб ҳам, футболчининг ўзи ҳам хакерлик ёки фаолиятни якунлаш бўйича расмий хабар билан чиқиш қилмади. Эҳтимол италиялик 31 ёшли марҳум футболчи Давид Асторининг тасодифий ўлими туфайли Маҳрез ҳам соғлиги ҳақида қайғураётган бўлиши мумкин. Қолаверса, «Facebook»да қолдирилган пост ҳалигача ўчирилмади.

Маълумот учун, 2015/2016 йил мавсумида «Лестер» билан Англия чемпиони бўлган жазоирлик 27 ёшли футболчи хизматларига ёзда «Рома», «Челси» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдиришган эди. Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳам футболчини сотиб олиш учун жиддий курашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг