«Манчестер дербиси»: «шаҳарликлар»нинг ғалабасига Ҳусанов 90 дақиқа ҳисса қўшди

Англия чемпионатининг 4-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ҳисобни 18-дақиқада Фил Фоден очди, Эрлинг Ҳоланд эса дубл (53 ва 68-дақиқалар) билан ғалабани мустаҳкамлади ва якунда энг яхши ўйинчи мукофотини олди.
Асосий таркибда туширилган Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказиб, бу жой ўзиники эканини ортиғи билан исботлади ва бемалол айтиш мумкинки, турнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлди.
Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Гвардиола айтган сўзлар ҳам исботлайди:
«Келаётган 11 ойда ҳар уч кунда ўйнашимиз керак бўлади. Ҳусанов барча ўйинларни ўнг қанот ҳимоясида ўтказиши имконсиз — бунга ҳеч ким дош беролмайди. Бизга барча ўйинчилар керак.
Лекин ишончим комил: унинг жисмоний ҳолати зўр, у ёш ва эпчил, ўрганишдан тўхтамаслиги керак. У ўз зонасини ишончли ёпди, тоза ўйнади ва тўпни деярли йўқотмади. Баъзида унинг энергияси нотўғри қарорлар қабул қилишга ундайди, лекин биз у билан келганидан бери бу ҳақда кўп гаплашамиз — бу вақт масаласи.
Унда ақл бовар қилмас тезлик, диққатни жамлаш бор ва бугун у ҳақиқатан ҳам зўр ўйнади».
Тўртинчи турдан сўнг Гвардиола жамоаси 6 очко билан турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. «Қизил иблислар» эса 14-ўринда (4 очко).
«Манчестер Сити» АПЛдаги кейинги ўйинини 21 сентябрда Лондонда «Арсенал»га қарши ўтказади. Аммо унгача ЕЧЛ доирасидаги мавсумнинг илк ўйинида 19 сентябр куни ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter