Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маркос Алонсо «Барселона»да Хуниор Фирпо ўрнини эгаллаши мумкин

Маркос Алонсо «Барселона»да Хуниор Фирпо ўрнини эгаллаши мумкин

Фото: «FootBoom»

Каталониянинг «Барселона» жамоаси Лондоннинг «Челси» клубида тўп сурувчи қанот ҳужумкор ҳимоячиси 30 ёшли Маркос Алонсога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг «Mundo Deportivo» нашри ёзмоқда.

«Барселона» қанот ҳимоясида Ҳорди Албага рақобат туғдира олмаётган Хуниор Фирпо билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаганди. Алба яқинда 32 ёшини нишонлади.

Маркос Алонсо ўтган мавсум Англия премьер-лигасининг 13 ўйинида майдонга тушиб, «Манчестер Сити» ва «Бёрнли» дарвозаларига биттадан гол киритган.

Алонсо «Челси» сафига 2016 йил 31 августида Италиянинг «Фиорентина» жамоасидан 23 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Айни пайтда испаниялик футболчини нуфузли «Transfermarkt» портали 12 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг лондонликлар билан шартномаси муддати 2022-2023 йил мавсуми охиригача тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг