Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси ва Салоҳ: «Олтин бутса» учун кураш қизғин тус олди

Месси ва Салоҳ: «Олтин бутса» учун кураш қизғин тус олди

Фото: «Sokkaa»

Ла Лиганинг 31-турида хет-трикка эришган Месси «Олтин бутса» учун курашда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга етиб олди. Бу футболчилар ҳозирча мазкур соврин учун даъвогарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибдилар.

«Олтин бутса»га даъвогар футболчилар рўйхати:

  1. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») — 29 гол, 58 очко
  2. Лионель Месси («Барселона») — 29 гол, 58 очко
  3. Роберт Левандовски («Бавария») – 26 гол, 52 очко
  4. Чиро Иммобиле («Лацио») – 26 гол, 52 очко
  5. Жонас («Бенфика») – 33 гол, 49,5 очко
  6. Эдинсон Кавани («ПСЖ») — 24 гол, 48 очко
  7. Ҳарри Кейн («Тоттенхэм Хотспур») – 24 гол, 48 очко
  8. Мауро Икарди («Интер») – 24 гол, 48 очко
  9. Криштиану Роналду («Реал») – 22 гол, 44 очко
  10. Луис Суарес («Барселона») – 22 гол, 44 очко

Ўтган йили бу совринни чемпионатдаги 37 та голи билан Лионель Месси қўлга киритган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг