Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миразиз, Бобоусмон ва Дилшодбек ЖЧ чорак финалига чиқди

Миразиз, Бобоусмон ва Дилшодбек ЖЧ чорак финалига чиқди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунида ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказишди.

Миразиз Мирзаҳалилов (-57 кг) 1/8 финалда марокашлик боксчига қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз беллашувни ўз фойдасига ҳал қила олди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Миразиз кейинги босқичда қозоғистонлик Кайрат Ералиев билан тўқнаш келади.

ЖЧнинг -69 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров америкалик Деланте Жонсонга қарши баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган 3 раунд ҳисоб-китобларига кўра Бобоусмон Батуров мусобақани давом эттирадиган бўлди. Шу тариқа вакилимиз чорак финалда Баярху Ганбатар (Мўғилистон) ва Зияд Эйшаш (Иордания) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келадиган бўлди.

-81 килограмм вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Руминиялик Андреи Арадау билан баҳс олиб борган вакилимиз бутун жанг давомида яққол устунлигини намойиш қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа чорак финалга йўл олган боксчиларимиз сони тўрттага етди. Бироздан сўнг Баҳодир Жалолов энг оғир вазн тоифасида ўзининг дастлабки баҳсини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Элнур Абдураимов (-63 кг), Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) ўз иштирокини якунлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг