Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миржалол Қосимов шогирдлари ҳам эплашди

Миржалол Қосимов шогирдлари ҳам эплашди

Фото: «Sports.uz»

Аввалроқ Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлар лигаси саралашининг кейинги босқичига йўл олгани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистоннинг яна бир жамоаси — Олмалиқнинг ОКМКаси ҳам ОЧЛдаги юришини давом эттирадиган бўлди. Миржалол Қосимов шогирдлари бугун Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши баҳс ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Энди улар гуруҳ босқичи йўлланмаси учун сафарда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубига қарши ўйин ўтказади.

ОКМК – «Истиқлол» 4:2

Голлар: Дилшод Жўраев (25), Санъат Шихов (72), Жасур Ҳакимов (78), Зафар Полвонов (82) – Муҳаммаджон Рахимов (2), Жалил Кимсанов (62).

ОКМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (ҒуломҲайдар Ғуломов, 68), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Зоҳир Пиримов (Жасур Ҳакимов, 68), Жасур Ҳасанов, Мирғиёс Сулаймонов, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобур Юлдашов.

«Истиқлол»: Никола Стошич, Бахтиёр Қаландаров (Жалил Кимсанов, 19), Искандар Жалилов, Михайло Цакич, Алишер Жалилов, Муҳаммаджон Раҳимов, Эҳсони Паншанбе, Фатхулло Фатхуллоев (Нозим Бабажонов, 86), Аҳтам Назаров, Амирбек Жўрабоев (Камрон Турсунов, 80), 21.Олексей Ларин

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг