Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Моуриньо Шомуродовдан умидини узди

Моуриньо Шомуродовдан умидини узди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Рома»дан кетиши керак.

Гап шундаки, Жозе Моуриньо «инстаграм»даги саҳифасида янги мавсум олдидан сурат жойлаб, таркибдаги номларни кўрсатган. 22 футболчининг номи келтирилган рўйхатда Шомуродов йўқ. Элдорнинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ Туркия чемпиони «Галатасарой» ўзбек ҳужумчисига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг