Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Алининг невараси рақибини биринчи раундда нокаутга учратди

Муҳаммад Алининг невараси рақибини биринчи раундда нокаутга учратди

Нико Али Уолш.

Фото: «Sportbox»

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси америкалик боксчилар Нико Али Уолш ва Алехандро Ибарра рингга чиқишди. Биринчи раундаёқ рақибини нокаутга учратган Муҳаммад Алининг невараси зафар қозонди.

Раунд тугашига саноқли сониялар қолганида Али Уолш ўнг қўли билан Ибарранинг бош қисмига кучли зарба бериб рингга қулатди. Рақиб зарбадан ўзига келолмаганидан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатди.

Али Уолш ҳали мағлубиятга учрамаган. Жами беш жанг ўтказиб, тўрттасида нокаут ҳисобига рақибларидан устун келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг