Осиё кубоги (U-23). Ўзбекистон «ўлим гуруҳи»га тушди
Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган U-23 Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.
Ўзбекистон U-23 жамоаси Жанубий Корея, Эрон ва Ливан билан бирга C гуруҳидан жой олди.

Вакилларимиз биринчи ўйинни Ливанга қарши ўтказади. Осиё кубоги 2026 йил 7–25 январ кунлари бўлиб ўтади.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter