Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби маълум

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби маълум

Фото:ЎФА Матбуот хизмати

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади. «B» гуруҳининг дастлабки турда Жанубий Кореяни 13:2 ҳисобида мағлубиятга учратган вакилларимиз 2-турда Тожикистон билан куч синашади.

Мазкур учрашув «University of Taipei Gymnasium» спорт мажмуасида ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши оқ формада ўйнайди. Рақиб бугунги ўйинга қизил либосларни танлади.

Айни пайтда футзалчиларимиз чигалёзди машқларини олиб боришмоқда. 

Фото:ЎФА Матбуот хизмати

Яна саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган беллашувга терма жамоамизнинг асосий таркиби маълум бўлди.

Фото:ЎФА Матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг