Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг «Озодий» стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказади.

«Энди эса кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитасининг Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг Қатар футбол федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, ФИФА куни ҳисобланган 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишилди», — деб ёзмоқда ЎФА расмий сайти.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг