Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖга янги бош мураббий топилди

Ўзбекистон МТЖга янги бош мураббий топилди

Фото: «nileinternational.net»

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини аргентиналик Эктор Купер бошқариб боради. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мутахассис билан келишувга эришган. Яқин соатлар ичида мазкур битим борасида расмий хабар берилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, бунгача португалиялик Карлуш Кейруш ва хорватиялик Златко Далич номзодлари билан ҳам музокаралар олиб борган. Бироқ улар билан келишувга эришилмаган. Эктор Купер ва ЎФАнинг ўзаро манфаатлари бир-бирига мос келгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Эктор Купернинг сўнгги жамоаси Миср термаси эди. 2015 йилда жамоага тайинланган 62 ёшли мутахассис мисрликлар билан ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Бунга қадар, аргентиналик мураббий Аргентинанинг «Уракан», «Ланус», Испаниянинг «Мальорка», «Валенсия», «Реал Бетис», «Расинг», Италиянинг «Интер», «Парма», Туркиянинг «Ўрдуспор», Грециянинг «Арис», БААнинг «Ал-Васл» клубларида, Грузия (2008-2009) терма жамоасида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг