Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистонидан мағлуб бўлди

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати ярим финалида Саудия Арабистонидан мағлуб бўлди

Таиландда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалида Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонидан мағлубиятга учради. Учрашув 0:1 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида бир қатор имкониятлар бўлди, хусусан биринчи бўлимда Бобур Абдуҳолиқов гол киритиши мумкин эди. Аммо омад рақибга кулиб боқди.

Саудия Арабистони томонидан киритилган голда ҳам омаднинг улуши бўлди. Учрашувнинг 83-дақиқасида Саудия Арабистони футболчиси Насер узоқдан зарба йўллади. Ушбу зарба футболчилардан бирига тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўридан жой олди — 0:1.

Қолган дақиқаларда Ўзбекистон ОТЖ футболчилари ҳужум ташкил қилишга уринди, аммо Саудия футболчилари ортиқча муаммосиз ҳимояни ушлаб тура олди. Боз устига дарвозабон Абдувоҳид Нематов ҳужумчиларга ёрдамга ўтиб кетганидан фойдаланган саудияликлар бўш қолган дарвозага иккинчи голни ҳам киритди. Аммо бу гол оффсайддан урилгани сабабли инобатга олинмади ва Саудия Арабистони финалга йўл олди.

Ўзбекистон ОТЖда Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун яна бир имконият сақланиб қолмоқда. Австралия - Жанубий Корея жуфтлигида мағлубиятга учраган жамоа билан учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтади. Бронза медалини қўлга киритган жамоа Токиода ўтадиган Олимпиада йўлланмасига ҳам эга чиқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг