Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳақидаги саволга жавоб берилди

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ҳақидаги саволга жавоб берилди

Фото: «Championat.asia»

Кеча Дубайдаги «Armani Hotel» меҳмонхонасида ташкил қилинган Осиё Кубоги-2019 қуръасини барча қатори Умид Аҳмаджонов ҳам кузатиб борди.

«Olamsport.uz» нашри ЎФА вице-президенти билан суҳбатлашиб, фикрларини эълон қилди.

Аҳмаджонов терма жамоани ким бошқариши ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди:

«Терма жамоамизга ким бош мураббий бўлиши ҳақидаги савол анчадан бери барчани қизиқтирмоқда. Мен бу ўринда мухлисларимизни жуда яхши тушуниб турибман. Лекин ишқибозлардан яна озгина сабр қилишларини сўрайман. Жаҳон чемпионати тугасин, терма жамоамизни Осиё кубогига олиб борадиган мураббий ким бўлишини ҳамма билиб олади».

— Ўзимиз ҳам ўша кун келишини кутяпмиз, лекин ҳозирча эълон қилишга шошилмай турамиз. Барчасини кейинроқ ОАВ ходимларини бир жойга йиғиб расман эълон қиламиз. Карлуш Кейруш варианти ҳақидами? Яширмайман, номзодлар орасида бу мураббий ҳам бор. Мен у киши билан Дубайда учрашиб гаплашганман. Фақат шуни айтишим мумкин, терма жамоамизнинг навбатдаги бош мураббийи албатта номи чиққан, машҳур мутахассис бўлади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг