Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Чемпионлар лигасидаги муҳим баҳсларни бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Чемпионлар лигасидаги муҳим баҳсларни бошқаради

Илгиз Танташев ва Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси 17 февраль куни Осиё миқёсидаги икки муҳим учрашувни бошқаради.

Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Осиё футбол конфедерацияси (AFC) тасарруфидаги Элит Чемпионлар лигаси ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақалари доирасидаги навбатдаги учрашувларда фаолият олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

17 февраль куни Малайзиянинг Жоҳор шаҳрида бўлиб ўтадиган “Жоҳор Дарул Таъзим” (Малайзия) — “Виссел Кобе” (Япония) жамоалари ўртасидаги учрашувни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради.

Бош ҳакам — Илгиз Танташев.
Ёрдамчи ҳакамлар — Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин.
Тўртинчи ҳакам — Аскер Нажафалиев.
VAR ҳаками — Ахрол Рисқуллаев.
AVAR ҳаками — Абдурашид Худойберганов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг