Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш бўйича келишувга эришилди

Ўзбекистонлик ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш бўйича келишувга эришилди

Фото: www.the-uff.com

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари - Франция футбол федерацияси Президенти маҳками бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.

Фото: www.the-uff.com

ЎФФ хабарига кўра, учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.

Фото: www.the-uff.com

Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташил топган делегация юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.

Фото: www.the-uff.com
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг