Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзПФЛ янги логотипга эга бўлди

ЎзПФЛ янги логотипга эга бўлди

ЎзПФЛнинг янги логотипи.

Фото: «the-uff.com»

Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг янги логотипини яратиш тўғрисида танлов эълон қилингач, ЎзПФЛга кўплаб муаллифлардан турли кўринишдаги ижодий ишлар келиб тушган. ЎзПФЛ қошида тузилган махсус комиссиянинг хулосасига кўра ғолиб аниқланди ва у ЎзПФЛнинг расмий логотипига айланди.

Демак, мазкур логотип барча профессионал клублар фаолиятига жорий этилади. Клубларнинг расмий хатида, спорт кийимида, стадион баннери ва бошқа фаолиятида ушбу логотип акс эттирилади.

Яқин орада ЎзПФЛнинг расмий сайти ҳам янгича кўриниш олади ва унда янги логотип акс эттирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг