Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Профрингдаги жанги бекор қилинган Баҳодир Жалолов Қозоғистонга жўнаб кетди

Профрингдаги жанги бекор қилинган Баҳодир Жалолов Қозоғистонга жўнаб кетди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Бу ҳақда мамлакат ҳаваскор бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Чарм қўлқоп усталаримиз 12-21 апрель кунлари Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашади.

Йиғинда мезбонлардан ташқари яна бир қатор мамлакат боксчилари ҳам машғулот ўтказади. Терма жамоамиз делегацияси катта мураббий Раҳматжон Рўзиоҳунов бошчилигида Туркистонга йўл олди. Ушбу йиғин Париж-2024 олимпия ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Терма жамоа таркиби: Ҳудойназар Файзов, Шаҳзод Музаффаров, Дилшод Абдумуродов, Абдумалик Ҳалоков, Адҳам Муҳиддинов, Раҳматилла Бойматов, Руслан Абдуллаев, Жасурбек Йўлдошев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Саиджамшид Жафаров, Лазизбек Мулложонов, Баҳодир Жалолов.

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиоҳунов, Фаррух Қиличев, Даврон Гафуров, Озод Ҳасанов, Хамза Авезов, Алишер Туйчиев, Рустам Разаков.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалоловнинг профессионал бокс бўйича эртага ўтказилиши керак бўлган жанги кутилмаганда бекор қилинганди. Унинг ўрнида бошқа ўзбек боксчиси рингга кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг