Қишки Олимпиадаларнинг олтин медал олиш бўйича рекорди янгиланди
Норвегиялик чанғичи Йоҳаннес Хёсфлот Клебо тўққизинчи олтин медални қўлга киритиб, қишки Олимпия ўйинлари тарихидаги энг совриндор спортчига айланди. У терма жамоаси таркибида Милан-Кортина Олимпиадасида эркаклар ўртасида 4×7,5 км эстафетада ғолиб чиқди.
Клебога қадар унинг ватандошлари — чанғичилар Марит Бёрген ва Бёрн Дэли ҳамда биатлончи Оле-Эйнар Бёрндален Олимпиадаларда 8 тадан олтин медалга сазовор бўлишган.
Италияда ўтаётган Олимпиадада Клебо тўртта олтин медални қўлга киритди: скиатлон, спринт, 10 км масофага алоҳида старт ва эстафетада. Энди у жамоавий спринт ва марафонда қатнашади.
Йоҳаннес Хёсфлот Клебо 29 ёшда. Шунингдек, 15 карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубогини 5 марта қўлга киритган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter