Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Реал» Лопетегини истеъфога чиқарди

«Реал» Лопетегини истеъфога чиқарди

Фото: «eurosport.ru»

Кутилганидек, «Реал Мадрид» клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилди.

«Қироллик клуби» ушбу мураббий қўл остида 14 та расмий ўйинда майдонда тушиб, уларнинг 6 тасида ғалабага қозонган, яна олтита ўйинда мағлуб бўлган. Иккита баҳсда дуранг қайд этилган.

Энди жамоани Сантяго Солари вақтинча бошқариб туради. У бунгача «Реал Кастилья» жамоасида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги «Реал» билан жорий йилнинг июнь ойида шартнома тузганди. Унинг бу қарори можаро келтириб чиқарган, мураббий Россиядаги «ЖЧ-2018» бошланишига саноқли кун қолганда Испания терма жамоасидан бўшатилганди.

Изоҳлар 5

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг