Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳобиддин Зоиров «Uzbek Tigers» ҳисобига иккинчи ғалабани келтирди

Шаҳобиддин Зоиров «Uzbek Tigers» ҳисобига иккинчи ғалабани келтирди

Фото: «Газета.uz»

Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Тошкентдаги «Универсал» спорт мажмуасида WSB мусобақасининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон бокс федерациясига қарашли «Uzbek Tigers» жамоаси Кубанинг «Cuba Domadores» клубига қарши жанг олиб бормоқда.

WSB гуруҳ босқичи доирасида «Cuba Domadores» клуби билан беллашаётган «Uzbek Tigers»нинг иккинчи боксчиси ҳам ғалаба қозонди. 56 килограммгача вазн тоифасида рингга чиққан Шаҳобиддин Робейси Рамиресдан устун келди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўстматов бугунг бокси кечасидаги илк ғалабани олиб келган эди.

Шунингдек, «Uzbek Tigers» аъзолари Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов ва Санжар Турсунов ҳам рингга кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг