Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳрам Ғиёсов проф рингдаги олтинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

Шаҳрам Ғиёсов проф рингдаги олтинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

Фото: «olympic.uz»

Ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги олтинчи жангини ўтказди. Боксчимизга навбатдаги жангда мексикалик Мигель Замудио рақиблик қилди. Шаҳрам жангни жуда фаол бошлади. У саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратиб, фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, Шаҳрам бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал боксда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 5 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган. 27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 54 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига), 12 та жангда эса мағлубиятга учраган (10 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг