Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Майкл Фоксни мағлубиятга учратди

Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Майкл Фоксни мағлубиятга учратди

Фото:«Olympic.uz»

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бироз аввал АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангни якунлади.

Шоҳжаҳон америкалик чарм қўлқоп устаси Майкл Фоксга қарши рингга кўтарилди.

10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Аёвсиз кечган жангда Шоҳжаҳон якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, 27 ёшли Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал боксда ўтказган жанглари сони 16 тага етди. У жангларнинг барчасини (14 тасини нокаут эвазига) ўз фойдасига ҳал этган. Фокс эса фаолиятида илк бора мағлубиятга учради. У бунгача 19 маротаба рингга кўтарилиб (5 та нокаут), жангларнинг барчасида ғалаба қозонганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг