Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев бугунги жангда яққол фаворит

Шоҳжаҳон Эргашев бугунги жангда яққол фаворит

Фото: «Sports.uz»

Хабарингиз бор, 29 апрель тонгида енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев WBA International чемпионлик камари учун хитойлик Ванг Жиминга қарши рингга кўтарилади.

«Olamsport.com» нашрининг хабар беришича, мазкур жангда ҳамюртимизнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Мутахассис ва мухлислар, шунингдек, букмекерлик компаниялари Шоҳжаҳонни фаворит сифатида эътироф этганлар. Букмекерлик компаниялари Эргашевнинг ғалабаси учун 1.03 нисбат беришган. Хитойлик боксчининг ғалабаси учун эса 14,5 нисбат берилган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жанг эрта тонг соат 05:00дан сўнг бошланиши кутилмоқда. Бошқа жанглар натижасига қараб, тўқнашув бошланиш вақти бироз ўзгариши мумкин. Баҳс «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг