Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик камарини қўлга киритди (тўлиқ видео)

Шоҳжаҳон Эргашев чемпионлик камарини қўлга киритди (тўлиқ видео)

Фото: «roundbyroundboxing.com»

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Бруклин шаҳрида ўтказилган бокс кечасида WBA International чемпионлик камари учун рингга кўтарилди.

Хитойлик Ванг Жиминга қарши кечган ўн раундлик жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Жанг давомида яққол устунликка эришган Шоҳжаҳонга ҳакамлар 100:90, 99:91, 100:90 ҳисоби билан ғалабани тақдим этишди.

Шу тарзда ҳамюртимиз WBA International чемпионлик камари соҳибига айланди.

Таъкидлаш жоизки, Эргашев шу пайтгача ўтказган 12 жангининг барсчасида  рақибларини нокаутга учратганди. Илк бор хитойлик боксчи жанг охиригача туриб бера олди.

Жангнинг тўлиқ видеосини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг