Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шомуродов операция қилинди

Шомуродов операция қилинди

«Кальяри» ўзбекистонлик футболчининг оёғи операция қилинганини малум қилди.

«Бугун футболчимиз Элдор Шомуродовнинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Муолажа Римдаги «Вилла Стюарт» клиникасида профессор Аттилио Стануччи томонидан ва клубнинг тиббий бўлими бошлиғи Марко Скорку иштирокида амалга оширилди. Операция муваффақиятли ўтди», – дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италия клуби сафида машғулот вақтида жароҳат олганди. У энди Осиё чемпионатида терма жамоамизга ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг