Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таэквондо юлдузлари Ўзбекистонда йиғилмоқда

Таэквондо юлдузлари Ўзбекистонда йиғилмоқда

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинларида тўлиқ таркибда иштирок этади.

Мусобақага пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, 10 апрель кунига қадар Тошкент вилоятида жойлашган «Янгиобод спорт базаси»да бир неча мамлакат спортчилари иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилади.

Йиғинда ҳамюртларимиздан ташқари, Россия ва Иорданиядан келган кучли таэквондочилар қатнашади. Кеча куннинг иккинчи ярмида Россия терма жамоаси мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида катта таркибда Тошкентга етиб келди. 

Шунингдек, бироз олдин иорданиялик таэквондочилар ҳам Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитовнинг ўзи «даяндаги дўстлари»ни кутиб олди.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг