Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Турсуной Жабборова ажойиб натижа кўрсатди

Турсуной Жабборова ажойиб натижа кўрсатди

Тошкент мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Турсуной Жабборова (-87 кг) терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 113 кг натижа қайд этиб, олтин медални расмийлаштирди. Умумий ҳисобдаги ғолибни аниқлаб берган силтаб кўтариш дастурида вакиламиз 131 кг билан иштирокини тугатди. Якунда 244 кг натижа қайд этган Жабборова икки кураш бўйича кумуш медалини қўлга киритди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Аёллар, -87 кг:

  1. Анхцецег Мунхжантсан (Мўғулистон) – 250 (109+141) кг
    2. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 (113+131) кг
    3. Сольфрид Коанда (Норвегия) – 244 (103+141) кг
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг