Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учта олтин! Осиё ўйинларида курашчиларимиз тенгсиз бўлишди

Учта олтин! Осиё ўйинларида курашчиларимиз тенгсиз бўлишди

Осиё ўйинларида тўрт нафар курашчимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўртта медал олиб келди, шундан учтаси олтин!

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. -90 кг вазнда курашган полвонимиз финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.

-66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Артём Штурбабин чемпионликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз финалда эронлик Мажид Бариманлоуни доғда қолдирди.

-52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли баҳс Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Элмуродова эса мусобақани кумуш медалга сазовор бўлди.

1-2 октябрь кунлари яна 4 та вазн тоифасида курашчиларимиз баҳсларда иштирок этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг