Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хайр, «Бавария»! Мадридда жанговар дуранг (видео)

Хайр, «Бавария»! Мадридда жанговар дуранг (видео)

Фото: Twitter / UEFA Champions League

Европа чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида «Реал» ўз майдонида «Бавария» жамоаси билан 2:2 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Учрашув аввалидаёқ Йозуа Киммих мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди: Томас Мюллер рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди, у ерда Рамос тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди, бундан Киммих унумли фойдаланди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Марселонинг узатмасидан сўнг Карим Бензема боши билан дарвозани ишғол қилиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Бензема рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонининг қўпол хатосидан сўнг мадридликларнинг иккинчи голини урди. 63-дақиқада Хамес Родригес мувозанатни тиклашга эришди. Сўнгги дақиқалар меҳмонларнинг босими остида ўтди, бироқ уларнинг уринишлари самара бермади.

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра «Реал» Мадрид илк финалчига айланди ва энди Киевга йўл олади.

ЕЧЛ, ярим финал

«Реал» - «Бавария» 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 3 Киммих, 1:1 – 11 Бензема, 2:1 – 46 Бензема, 2:2 – 63 Хамес.

«Реал»: Навас, Рамос, Варан, Марсело, Модрич, Васкес, Асенсио (Начо, 88), Ковачич (Каземиро, 73), Кроос, Бензема (Бэйл, 72), Роналду.

«Бавария»: Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Толиссо (Вагнер, 75), Киммих, Хамес (Мартинес, 84), Алькантара, Рибери, Левандовски, Мюллер.

Огоҳлантиришлар: Модрич (62), Васкес (65), Варан (88), Каземиро (89).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг