Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойдаги дастлабки машғулот. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига ҳозирланмоқда

Хитойдаги дастлабки машғулот. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига ҳозирланмоқда

Фото: «ЎФФ матбуот хизмати»

Ўзбекистон Олимпия термаси Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичи баҳслари олдидан илк машғулотини ўтказди, деб хабар берди ЎФФ матбуот хизмати.

Хитойнинг Чангжоу шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00да бошланган машғулотларда асосан чигалёзди ҳамда чиниқиш машқларига бажарган. Шунингдек, терма жамоа машғулотлар пайтида тўп билан ишлаш, жисмоний машқларга ҳам эътибор берди. Ҳаво ҳарорати бироз совуқ бўлишига қарамай, машғулотлар самарали кечган.

Фото: «ЎФФ матбуот хизмати»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОФК томонидан тасдиқланган жадвал асосида, эртага Чангжоудаги стадионда расмий машғулотини ўтказади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги терма жамоа, шунингдек, тренажер залида ҳам шуғулланмоқда.

8 январ куни терма жамоа вакиллари иштирокида турнир олдидан митинг ҳамда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси «А» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, вакилларимиз гуруҳ учрашувларини қуйидаги тақвим асосида ўтказишади:

9 январ, соат 16:30. Қатар – Ўзбекистон

12 январ, соат 13:00 Ўзбекистон – Хитой

15 январ, соат 13:00. Уммон – Ўзбекистон

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг