Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

ПФЛ Суперлигада йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодларни эълон қилди:

  • Рўзиқул Бердиев («Насаф»)
    Максим Шацких («Пахтакор»)
    Веско Стешевич («Металлург»)
    Самвел Бабаян («Навбаҳор»)
    Александр Хомяков («Андижон»)
    Виталий Левченко («Нефтчи»)
    Сергей Арслонов («Сурхон»)
    Миржалол Қосимов (ОКМК)

Мураббийлар ҳар ойда лауреатларни аниқлашда очколар тўплаб келишган. Йил мураббийини аниқлашда ой давомида йиғиб борилган очколар муҳим рол ўйнайди. Ойлар давомидаги барқарорлик ёки бирор ойни катта муваффақият билан ўтказа олиш энг яхши бўлишда асосий омил бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 2023 йилги мавсум давомида Левченко (март), Шацких (апрел), Қосимов (май), Хомяков (июн), Левченко (август), Стешевич (сентябр), Бердиев (октябр), Арслонов (ноябр) ой мураббийи сифатида тан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг