Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ювентус» Италия кубоги финалида «Милан»ни тор-мор келтирди

«Ювентус» Италия кубоги финалида «Милан»ни тор-мор келтирди

Бугун Римдаги «Стадио Олимпико» ўйингоҳида Италия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мамлакатнинг икки совриндор клуби ҳисобланган «Ювентус» ва «Милан» жамоалари ўртасидаги беллашув голларга бой бўлди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинган бўлса, иккинчи бўлимда туринликлар рақибни аяб ўтиришмади. Миланликлар дарвозаси жами 4 маротаба ишғол этилди ва «Ювентус» ммлакат кубогини қўлга киритди.

Ювентус – Милан 4:0 (0:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 56 Бенатия, 2:0 – 61 Дуглас Коста, 3:0 – 64 Бенатия, 4:0 – 76, автогол Калинич.
Ювентус – Буффон, Куадрадо, Бардзальи, Бенатия, Матюиди, Асамоа, Хедира, Пьянич (Маркизио, 87), Дуглас Коста (Бернардески, 73), Дибала (Игуаин, 83), Манжукич.
Милан – Доннарумма, Бонуччи, Родригес, Калабрия, Романьоли, Бонавентура, Локателли (Монтоливо, 80), Чалханоглу, Кессиэ, Сусо (Борини, 68), Кутроне (Калинич, 62).
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (61), Калабрия (73).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг