Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1 килограмм палов тайёрлаш — қаерда неча пул?

1 килограмм палов тайёрлаш — қаерда неча пул?

Фото: Xabar.uz

Миллий статистика қўмитаси апрел ойи учун бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимидаги қийматларини ҳисоблади.

Унга кўра, ҳисобланган қиймат қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Р. – 102 286 сўм
  • Андижон вилояти – 111 241 сўм
  • Бухоро вилояти – 113 437 сўм
  • Жиззах вилояти – 113 635 сўм
  • Қашқадарё вилояти – 116 268 сўм
  • Навоий вилояти – 115 300 сўм
  • Наманган вилояти – 113 544 сўм
  • Самарқанд вилояти – 118 049 сўм
  • Сурхондарё вилояти – 115 925 сўм
  • Сирдарё вилояти – 109 092 сўм
  • Тошкент вилояти – 117 407 сўм
  • Фарғона вилояти – 120 287 сўм
  • Хоразм вилояти – 112 024 сўм
  • Тошкент шаҳри – 122 543 сўм

Бир килограмм палов учун керакли маҳсулотлар:

- кунгабоқар ёғи – 0,3 л;
- пиёз – 300 гр;
- мол гўшти – 700 гр;
- сабзи – 1 кг;
- гуруч – 1 кг;
- нўхат – 100 гр;
- зира – 10 гр;
- ош тузи – 20 гр

Эслатма! Келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида ҳисобланган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм палов нархини ифодаламайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг