Энг бахтсиз авлод аниқланди

АҚШ ва Буюк Британия олимлари Z авлоди (зумерлар)га мансуб 18 ёшдан 24 ёшгача одамлар дунёнинг 46 мамлакатида энг бахтсиз ёш гуруҳи эканлигини аниқладилар.
Ню-Ҳемпширдаги (АҚШ) Дартмут коллежи ва Лондон университети коллежи тадқиқотида бу маълум бўлди, деб ёзди De Telegraaf газетаси.
Ушбу иш аввалги тадқиқотларнинг аксини кўрсатмоқда. Аввалроқ олимлар ўрта ёшда бахт даражаси кескин пасаяди, дейишганди. Бу одатда 40 ёш атрофида, ўрта ёш инқирози даврида содир бўлади.
Олимлар Z авлод вакиллари ўртасида бахт даражаси пасайишининг аниқ сабабини топиша олмади, аммо улар бу авлодда юзага келадиган бир қатор муаммоларни қайд этдилар. Масалан, кўплаб зумерлар мунтазам равишда мактабга бормайдилар ва кўпинча руҳий саломатлик муаммолари туфайли ишдан эрта кетадилар.
Тадқиқотга кўра, Z авлод вакилларининг 48 фоизида руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар ривожланиш хавфи мавжуд.
Янги тадқиқотга кўра, 45 ёшдан 70 ёшгача одамлар ўзларини энг бахтли ҳис қилишади. Олимларнинг сўзларига кўра, уларнинг руҳий саломатлиги зумерларга қараганда анча яхши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter