Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа ҳам вақтида қишлоқ эди (харита)

Европа ҳам вақтида қишлоқ эди (харита)

Альтамира (Испания)даги қоя суратлари.

Фото: «Wikipedia»

Кўплаб тадқиқотлардан сўнг, Кёльн университети олимлари қизиқ тўхтамга келишди: тош даврида Марказий ва Ғарбий Европа ҳудудида (1,5 млн. кв. км.) 1 500 киши ҳам яшамаган — ҳозир ўртача катталикдаги саёҳат кемасига шунча одам бемалол сиғади. Бу ҳақда «IFL Science» ёзмоқда.

Немис олимлари ғарбда Испаниядан шарқда Польшагача, шимолда Даниядан тортиб жанубда Италиягача бўлган Европа ерларидаги ориньяк даври (42 минг — 33 минг йиллар илгари)га оид археологик маълумотлар ва популяция модулларини қиёслаб чиқишди.

Ибтидоий даврга оид жами 400 та манзилгоҳ ўрганилди: аниқланишича, қадимий одамлар асосан 13 та минтақада яшашган, Европанинг қолган қисми эса инсон оёғи етмас ерлар бўлган. Мана шу минтақаларнинг ҳар қайсисида ўртача 40 кишилик 35 та атрофида овчи-терувчилар гуруҳи яшаган.

Фото: «IFL Science»

Аҳолиси энг кўп минтақа замонавий Франциянинг жануби-ғарби (440 киши), Испания шимоли (260 киши) ва Бельгия (210 киши) бўлган. Шунингдек, нисбатан каттароқ популяциялар ўрта Дунай ва Моравия (170 киши) ҳамда юқори Дунай (140 киши)да истиқомат қилган деган тахминлар бор. Бошқа минтақаларда эса нари борса 20-30 киши яшаган, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг