Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи бўйича Марказий Осиёда пешқадам экани айтилди  

Ўзбекистон ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи бўйича Марказий Осиёда пешқадам экани айтилди  

Ҳозирги кунларда Ўзбекистондаги ўсмирларнинг саломатлик ҳолатига оид сўнгги маълумотларга кўра, уларда барча сабаблардан ўлим даражаси 100 000 кишига 47,2 ни ташкил этади. Бу ҳақда ССВнинг 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегиясида маълум қилинди.

Шунингдек, йўл-транспорт жароҳатлари 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг биринчи сабаби бўлиб, ОИВ/ОИТС, сил ва ошқозон-ичак касалликларини бирлаштиргандан кўра кўпроқ ўлимга олиб келди. Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда тўрт баравар юқори.

Ўсмирлар саломатлиги учун муҳим  масалалар омон қолиш ва жисмоний ўсиш билан чекланиб қолмай, балки уларнинг психологик-ижтимоий ривожланиши ва руҳий саломатлигини ўз ичига олади.

Ўзбекистонда 10-18 ёшли ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш ва ўз-ўзига зарар етказиш оқибатида ўлим даражаси Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

2016 йилда ўз жонига қасд қилиш ва ўзини ўзи қасддан жароҳатлаш оқибатида вафот этганларнинг энг катта қисмини 15-19 ёшдаги ўғил-қизлар ташкил этди. 10-19 ёшлилар гуруҳида ўз жонига қасд қилиш ва ўзини ўзи қасддан жароҳатлаш натижасида ўлган эркакларнинг қарийб 74 фоизини 15-19 ёшдаги ўғил болалар, шу ёш гуруҳидаги (10 – 19 ёш) қизлар эса ўз жонига қасд қилганлар ва ўзини ўзи қасддан жароҳатлаш оқибатида ўлган аёлларнинг қарийб 80 фоизини ташкил этади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг