Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туристлар нимадан кўп қўрқишади?

Туристлар нимадан кўп қўрқишади?

Фото: «1tv.com»

Авиачипталар сотиш билан шуғулланувчи «Aviasales» компанияси ўтказган сўровномада «биринчи рақамли» туристик фобия аниқланди. Унга кўра, саёҳатга чиққан инсонлар энг кўп қўрқадиган нарса бу — ўз боласини йўқотиб қўйиш. Респондентларнинг 29,6 фоизи анкетанинг шу бандини танлашди.

Туристик фобиялар ичида иккинчи ўринда у ёки бу сабаблар билан ҳеч қаёққа бора олмаслик хавотири (28,6 фоиз) туриши аниқ бўлди. Учинчи ўринда эса... оёқдан айрилиб қолиш — 24,9 фоиз.

Саёҳатчилар, шунингдек, паспорти ва ўзининг йўқолиб қолишидан ҳам жиддий хавотирланишади. Баъзилар сўровномага ҳазилллашиб шу бандни ҳам қўшиб қўйишди: улар учун энг қўрқинчи нарса бу — ўз самолётига кечикиб, «Duty Free»дан ҳеч нарса олишга улгурмасдан ўтиб кетиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг