Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилда ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди

2025 йилда ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди

Фото: Xabar.uz

2025 йилда ОТМ битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги маълум қилди.

Битирувчилар сифати индекси доирасида 114 та олий таълим ташкилотининг 242,6 минг нафар битирувчиси бўйича амалга оширилган дастлабки моделлаш натижаларига кўра:

  • Бандлик даражаси – 75%
  • Ўртача ойлик иш ҳақи – 5,1 млн сўм
  • Ўртача ишга жойлашиш муддати – 2 ой 1 кунни ташкил этган.

Битирувчиларнинг 60,1 фоизи камида 4 ой давомида барқарор иш билан таъминланган.

Энг юқори ўртача иш ҳақи қуйидаги йўналишларда қайд этилган:

  • Бизнес ва бошқарув – 8,5 млн сўм
  • Ҳуқуқ – 7,3 млн сўм
  • АКТ – 6,8 млн сўм

Энг юқори Битирувчилар сифати индекси қуйидаги йўналишлари:

  • Математика ва статистика – 69,6 балл
  • Таълим – 66,7 балл
  • Бизнес ва бошқарув – 63,9 балл

Индекс натижаларига кўра, энг яхши натижа кўрсатган ТОП-20 олий таълим ташкилотлари карьера марказлари 500 млн сўмдан рағбатлантирилади.

Ушбу натижалар 8 ойлик кузатув асосидаги дастлабки моделлаштириш ҳисобланади. Якуний индекс натижалари 12 ойлик маълумотлар асосида жорий йилнинг август ойида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг