Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш: Вазирлик тушунтириш берди

Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш: Вазирлик тушунтириш берди

2018 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бошланғич таълимга болаларни мажбурий 1 йиллик тайёрловга босқичма-босқич ўтиш чоралари ҳақида»ги 999-сонли қарори тасдиқланган эди. Янги қарорга кўра, ўқитиш давомида инновацион педагогик технологиялар, самарали услуб ва методлар қўлланилади.

Болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича пилот лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида амалга оширилганди. Гуруҳлар мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болалардан таркиб топди.

«Мактабгача таълим вазирлигининг эксперт гуруҳи мунтазам равишда таълим соҳасидаги мониторингни амалга ошириб келади. Хусусан, улар 1-синф ўқувчиларида тайёргарлик даражаси турли эканлиги аниқладилар. Баъзи ота-оналар олдиндан ўз фарзандларини тўлов эвазига тайёрлов курсларга олиб борадилар, аммо ҳар бир оиланинг молиявий имконияти бирдек тенг эмас. Ўқишга тайёр бўлмаган бола зўриқишни бошдан кечиришини бир тасаввур қилинг. У синфдаги тенгдошларига нисбатан ўзи билимсизроқ ва интеллектуал кучсиз ҳис қилади. Бу эса унинг ўзини-ўзи баҳолашда ва ўқишга бўлган иштиёқида аксини топади. Бу муаммо яхши тайёрланган болаларга таъсир этмай қолмайди, чунки педагог тайёргарлиги паст ўқувчиларга материални тушунтиргунга қадар кучли болалар зерикиб ўтиришга мажбур бўладилар. Натижада биз интизомнинг ёмонлашуви ва ўқишга бўлган қизиқишнинг пасайишини кузата бошлаймиз. Мактабгача таълим вазирлиги барча учун тенг имкониятларни тақдим этиш тарафдоридир. Давлат ва хусусий мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини бошланғич таълимга тайёрлаш ҳақидаги масала «Илк қадам» дастури қўмагида ҳал этилди. Бу дастур доирасида болалар зарурий компетенцияларга эга бўладилар. Эндиликда Мактабгача таълим муассасага бормайдиган болалар ҳам 1 ҳафтада 15 соат мобайнида мазкур дастурни ўзлаштирадилар. Агарда бола лицензия асосида фаолият юритувчи мактабгача тайёрлов муассасасига қатнаётган бўлса, у мажбурий 1 йиллик курсдан озод этилади», — дейди Мактабгача таълим вазирлиги бошқармасининг бош мутахассиси Елена Цай.

Қайд этилишича, бепул 1 йиллик тайёрлов дастурини жорий этиш билан боғлиқ қарор энг яхши жаҳон амалиётлари асосида қабул қилинган, бу амалиётни жорий қилган мамлакатлар юқори малакали инсон ресурслари ҳисобига иқтисодий ривожланишда пешқадамлик қилмоқдалар.

«Мактабга тайёргарлик — таълимдан тўлиқ фойдаланишни яхшилаш ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг ўқув ютуқларини яхшилаш учун кучли асосдир. Бунга боғлиқ равишда ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматини бир йил бепул ва мажбурий мактабгача таълимни барча болалар учун таъминлаб бериш саъй-ҳаракатини юқори баҳолайди. Бундан ташқари, қисқа муддатларда мактабгача таълим вазирлиги томонидан эришилган барча ютуқларга ҳам олий баҳо беради. Айниқса, бошланғич таълимга болаларни бепул ва мажбурий тайёрлов Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида пилот шаклида ўтказилиши қувонарли ҳолдир.  Энди сифат масалаларига эътиборни қаратиш лозим. Жумладан, гендер тенглик, минтақавий хилма-хиллик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолат каби масалаларга тегишлидир, — деб таъкидлайди Саша Грауманн, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхона раҳбари. — Глобал даражадаги тадқиқотлар мактабга тайёрловни таъминлаш қадрияти мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожини қўллаб-қувватлашдан ва яхшилашдан иборат».

Тажриба гуруҳларига ўқув тарбия жараёнини ташкил қилиш учун ўқув-методик материаллар ва керакли адабиёт, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, болалар ва спорт инвентарлари билан жиҳозланган алоҳида хоналар ажратилди. Ота-оналар курс ташкил этилган муассасадан мажбурий 1 йиллик тайёрлов дастури бўйича ҳужжатлари билан танишиш учун олишлари мумкин.

«Бепул бир йиллик тайёрлов 1-синф дастури ўрнини боса олмайди: болалар аввалгидек, мактабда ҳисоблашни ва ёзишни ўрганадилар. Ҳеч ким 6 ёшли болани партага ўтказиб, ундан 45 дақиқа давомида жиддий интизомни талаб қилмайди. Мажбурий таълим карточкалар, ривожлантирувчи ўйинчоқ ва ўйинлар, педагог билан қизиқарли ва имкониятли шаклда ўтказиладиган машғулотлар орқали амалга оширилади. 1-даражали вазифа ички ўқув мотивацияни шакллантириш, нутқ ривожи ва эшитиш идрокини оширишдир. Юқори мактабгача ёшдаги болаларда дунёни идрок этишда интеллектуал фаоллик ва янги билимларга эга бўлишга бўлган эҳтиёжлар кескин ўсади. Мактабгча тайёргарлик боланинг дунёқарашини кенгайтиради ва сўз бойлигини шакллантиради. Бундан ташқари, ҳарф, бўғин, рақам ва атроф-муҳитдаги дунё ҳақида асосий тушунчаларни бериб боради. Болаларда мактаб дастурининг осон ўзлаштирилиши учун мустаҳкам асосга эга бўладилар», — қўшимча қилади Елена Цай.

Тажриба гуруҳлари учун 2018–2019 ўқув йили 2018 йилнинг 10 декабрида бошланиб, 2019 йилнинг 10 августида тугайди. Овқатланишни мажбурий ташкил қилиш назарда тутилмаган.

«Мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан шакллантиррилади. Бизнинг ходимларимиз поликлиника ва маҳаллалар берган маълумотлари асосида 2018 йил 1 сентябр санасига 5 ёшу 6 ойга тўлган болаларни аниқладилар, оилаларга ташриф буюриб, рўйхатни шакллантирдилар», — деб таъкидлади Цай Елена.

Курс якунидан сўнг болаларга бошланғич таълимнинг мажбурий йиллик тайёрловидан ўтганлари ҳақидаги давлат намунасидаги сертификат берилади. Гуруҳда тарбияланувчилар сони 30дан кўп бўлмайди.

Бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёрловни жорий этиш бўйича пилот лойиҳаси амалга ошириладиган туман (шаҳар)ларнинг рўйхати

Минтақа

Туман/шаҳар

Гуруҳлар сони*

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тўрткул тумани

175

2.

Фарғона вилояти

Фарғона ш.

70

Қувасой ш.

38

Фурқат тумани

28

3.

Тошкент ш.

Мирзо-Улуғбек тумани

13

Миробод тумани

21

Бектемир тумани

14

Учтепа тумани

26

Яшнабод тумани

17

Чилонзор тумани

16

Юнусобод тумани

17

Шайҳонтохур тумани

59

Жами:

494

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг