Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил 11-синфларни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Бу йил 11-синфларни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида 2023/2024 ўқув йили бошида барча мулкчилик шаклидаги умумтаълим муассасалари 11-синфларида жами 414,6 минг нафар ўқувчи қайд этилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йилда Ўзбекистондаги мактабларни битирганлар сони 391 568 нафарни ташкил этганди. Демак, бу йил битирувчилар сони ўтган йилга солиштирганда қарийб 23 минг нафар кўп. 

Ҳудудлар кесимда 2023/2024 ўқув йилида умумтаълим муассасаларининг 11-синфда ўқиган ўқувчилар сони (минг нафар):

Жами | қиз болалар | ўғил болалар

ЎЗБЕКИСТОН — 414,6 | 223,1 | 191,5

Қорақалпоғистон Р. — 23,1 | 12,6 | 10,5

Андижон вилояти — 34,7 | 19,0 | 15,7

Бухоро вилояти — 22,9 | 12,3 | 10,6

Жиззах вилояти — 17,7 | 9,5 | 8,2

Қашқадарё вилояти — 44,2 | 24,0 | 20,2

Навоий вилояти — 12,2 | 6,7 | 5,5

Наманган вилояти — 30,0 | 16,9 | 13,1

Самарқанд вилояти — 49,1 | 26,5 | 22,6

Сурхондарё вилояти — 34,1 | 18,1 |16,0

Сирдарё вилояти — 10,3 | 5,5 | 4,8

Тошкент вилояти — 31,0 | 16,4 | 14,6

Фарғона вилояти — 43,4 | 24,2 | 19,2

Хоразм вилояти — 25,7 | 13,8 | 11,9

Тошкент шаҳри — 36,2 | 17,6 | 18,6

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг