«Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2025 йилдаги фаолияти қандай бўлди?
Бугун, 10 апрел куни «Эл-юрт умиди» жамғармаси мутасаддилари ва ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Президентнинг 2025 йил 5 майдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси қайта ташкил этилган эди.
Қайд этилишича, 2025 йилда ўтказилган 2 та очиқ стипендия танлови доирасида 15 400 нафар номзод платформадан рўйхатдан ўтган. Номзодларнинг 237 нафар ғолиб деб топилиб, улардан 70 фоизи Топ-100 университетлар талабалари бўлган. Жумладан, стипендиатлар томонидан энг кўп танланаётган йўналишлар: STEM – 64 нафар, Ижтимоий соҳалар – 60 нафар, АТ ва сунъий интеллект – 53 нафар.
Жамғарма дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда. Хусусан, «Fulbright», «Chevening», «British Council», «Türkiye Bursları», «Kotib Ota», «Олий Таълим менежменти», «AI and DataScience School» каби халқаро стипендия ташкилотлари ва дастурларида ўзбекистонлик ёшлар учун қўшимча квоталар ажратилиши бўйича келишувларга эришилган.
Франциянинг Миллий фуқаролик авиация мактаби (ENAC), «Airbus» компанияси ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Тошкент давлат транспорт университети ўртасида янги «2+2» форматидаги қўшма диплом дастури бўйича расмий битим имзоланган.
3 апрел куни жамғарма 2026 йил учун биринчи очиқ стипендия танловини эълон қилди. 2026/2027 ўқув йили учун нуфузли хорижий университетларда таълим олиш учун 500 та квота ажратилган:
бакалавриат таълим дастурлари учун 167 та,
магистратура учун 232 та,
докторантура учун 38 та,
Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қўшимча 63 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter