Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Имтиҳонсиз нострификация қилинадиган ОТМларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Имтиҳонсиз нострификация қилинадиган ОТМларнинг янги рўйхати тасдиқланди

Фото: «Sof.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қўшма қарорига асосан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган таълим муассасаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат 3 та йирик халқаро рейтинглар асосида ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.

TIME рейтинг бўйича 500 талик

ARWU рейтинг бўйича 500 талик

QS рейтинг бўйича 500 талик

Рўйхатдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олган фуқароларнинг дипломлари «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра махсус синовларсиз нострификация қилинади. Нострификация қилиш учун фақатгина дипломнинг ҳақиқийлиги текширилади.

Ҳозирда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, нострификациянинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича иш олиб бормоқда. Бундан ташқари ҳужжатларни онлайн топшириш тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг