Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактабларга ҳомийлик қилмоқчи бўлган номдор кишилар учун жамғарма тузилди

Мактабларга ҳомийлик қилмоқчи бўлган номдор кишилар учун жамғарма тузилди

Ҳукумат қарори билан таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда Жамғарма низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма таълим муассасаларида унинг раҳбари буйруғи билан ташкил этилиши мумкин.

Таълим муассасаларида Жамғармани ташкил этиш мажбурий эмас.

Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун йўналтирилади:

-зарур ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозларни харид қилиш;

-иқтидорли ўқувчи ва талабаларни шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ва мукофотлаш;

-профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва бошқалар.

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси таълим муассасаларининг расмий сайтларида эълон қилиб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг