Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нобел мукофоти совриндори Ўзбекистонда «технологик тадбиркорлик»ни ривожлантиришни таклиф этди

Нобел мукофоти совриндори Ўзбекистонда «технологик тадбиркорлик»ни ривожлантиришни таклиф этди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Исроил технология институтининг «Материалшунослик ва инжинерия» кафедраси профессори, Нобел мукофоти совриндори Дан Шехтман Тошкент кимё технология институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди. 

Дан Шехтман 2004 йилдан бери Айова университетининг Эймс лабораториясида фаолият юритмоқда. Исроиллик физик ва кимёгар, «квазикристал»ларни кашф етгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти соврини билан мукофотланган.

Дан Шехтман Тошкент кимё технология институнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун «Демография, технологик тадбиркорлик ва Ўзбекистоннинг келажаги» мавзусида тақдимот ўтказди. Тақдимот давомида Дан Шехтман бугунги кунда иқтисодиётга олимлар ҳам ўз хиссасини қўшиши учун «технологик тадбиркорлик» билан шуғулланишларини таклиф қилди.

Ташриф давомида Дан Шехтман институтнинг илмий лабораториялари билан яқиндан танишди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг