Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўқитувчиларни пахтага юбориш ортида коррупция турибди» (видео)

«Ўқитувчиларни пахтага юбориш ортида коррупция турибди» (видео)

Фото: «Nuz.uz»

«Ўзбекистон» телерадиоканали орқали эфирга узатиладиган «Муносабат» кўрсатувининг навбатдаги сони таълим соҳасига бағишланди.

Кўрсатувга эксперт сифатида чақирилган психология фанлари номзоди, доцент Гулбаҳор Қўлдошева ўқитувчиларни пахтага жалб этиш ортида коррупция ётганини таъкидлади.

«Ўқитувчилар жудаям хурсанд. Нима учун деганда, энди ҳақиқат юзага чиқар экан, дейишяпти.

Пахта масаласи — бизнинг энг юрагимизга ботадиган, вақтимизни оладиган жараён бўлади. Лекин Президентимиз томонидан ҳозирги кунда уларнинг жалб қилинмасин дегани, бир ёқлама бўлиб қолди.

Жудаям ачинарли ҳол — ўқитувчиларни номига пахтадан озод қилишди, лекин бунинг орқасида барибир коррупция турибди.

Масалан, ҳар битта ўқитувчидан камида битта ойлик маоши ушлаб қолинади. Ўқитувчи пахтага бормасаям пулини бериши керак. Буни Тошкент вилоятидаги барча ўқитувчилар баралла таъкидлаши мумкин. Бошқа вилоятлардаям бунақа ҳолат бўлиши мумкин.

Нима учун ўқитувчини жалб қилишимиз керак? Устоз ўзининг устида ишламаса, кетмон чопса, қоғозбозлик билан шуғулланса... Коммунал тўловларни қаранг энди: минг киловаттлаб газга ёки бошқа тўловларга тўлаб қўйган ўқитувчидан яна ортиқча пул олинса, унинг холодильниги бўш бўлса, пули етмаса, металоломга ҳар битта ўқитувчидан 80 минг сўмдан ушлаб қолса, (ҳозирги кунда ҳам бор бу нарса!) макулатурага ушлаб қолса, ҳар битта синган ойна учун ўқитувчи масъул бўлса, қани база?!», — деди кўрсатув иштирокчиси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг