Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек тили корпуси яратиляптими?

Ўзбек тили корпуси яратиляптими?

— Буюк Британияда инглиз тили корпуси яратилган. Яна қандай тил корпуслари мавжуд? Юртимизда ўзбек тили корпусини яратиш ишлари қандай кетяпти?

Хадича ЗОКИРОВА,
Каттақўрғон шаҳридаги 2-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Саволларга тилшунос Бахтиёр Менглиев жавоб берди:

— Корпус яратилиши бўйича инглиз ва рус тиллари етакчилик қилади.
Корпус лингвистикаси сўнгги ўн йилликда жадал ривожланаётган соҳага айланди. Чунки дунё тили саналган инглиз, немис, рус, хитой, араб, испан, француз тилларининг миллий корпусларидан ташқари, бу тилларнинг кўпида газеталарнинг компьютер корпуси, мультимедиали корпус, махсус матнлар корпуси, оғзаки ва ёзма корпус, умуммиллий ва муаллифлик корпуслари ҳам яратилди. Шунингдек, беларусь, поляк, поляк-украин, чех, словак миллий корпуслари, серб, хорват, босния, болгар, болгар-рус, македон, шотланд, иврит, нидерланд, нидерланд-француз, швед, дат, норвег, исланд, фарер, ўрта аср француз тили, испан, итальян, португал, румин, литва, латиш, грек, шарқий арман, осетин, албан, ҳинд, циган, хетт, фин, урал тиллари, эстон, вепс, венгер, удмурт, грузин, инглиз-грузин, лезгин, турк, татар, бошқирд, қрим-татар, қалмиқ, бурят, мўғул, араб, амхар, япон, қадимий япон, баман, тожик, эсперанто тиллари корпуслари ҳам мавжуд.
Юртимизда ўзбек тили корпусларини яратиш қониқарли эмас. Бу соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари ўзбек корпус лингвистикасининг назарий асосларини ишлаб чиқиш, намуна сифатида бир-икки корпус лавҳаси яратиш жараёни босқичида турибди, холос.

«Ma`rifat» газетаси сайтидан олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг