Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 млн 870 минг 500 нафарни ташкил этди.
Ўқувчилар сони аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган.
Жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.
Ҳудудлар кесимида ўқувчилар сони:
- Самарқанд вилояти — 814,2 минг нафар
- Фарғона вилояти — 733,4 минг нафар
- Қашқадарё вилояти — 688,1 минг нафар
- Андижон вилояти — 634,7 минг нафар
- Сурхондарё вилояти — 572,8 минг нафар
- Наманган вилояти — 571,3 минг нафар
- Тошкент шаҳри — 562,1 минг нафар
- Тошкент вилояти — 547,2 минг нафар
- Хоразм вилояти — 377,4 минг нафар
- Бухоро вилояти — 348,4 минг нафар
- Жиззах вилояти — 284,6 минг нафар
- Қорақалпоғистон Респ. — 375,5 минг нафар
- Навоий вилояти — 195,7 минг нафар
- Сирдарё вилояти — 165,1 минг нафар


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter