Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик йигит Татаристонда «Йил талабаси» бўлди

Ўзбекистонлик йигит Татаристонда «Йил талабаси» бўлди

Ўзбекистонлик талаба Камолиддин Бобохонов Татаристонда «Йил талабаси» танловида ғолиб чиқди. У жаҳоннинг исталган олийгоҳини танлаши ва Татаристон ҳисобидан ўқиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Фариддин Носиров Xabar.uz'га маълум қилди.

Камолиддин Бобохонов шунингдек Татаристон Республикаси томонидан 50 минг рубл мукофот билан тақдирланган. Татаристон Президенти Рустам Миннихоновнинг шахсан ўзи Камолиддин Бобохоновни ушбу ғолиблик билан қутлади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги консуллигида бўлиб ўтган тадбир давомида Бош консул Фариддин Носиров томонидан ўзбекистонлик талабага миннатдорлик хати ва эсдалик совғаси тақдим этилди. Шу билан бирга талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган мурожаати бўйича атрофлича маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг