Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг 80дан зиёд ОТМ ректорлари Ўзбекистонга келади

Россиянинг 80дан зиёд ОТМ ректорлари Ўзбекистонга келади

Фото: «Sputnik»

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Форумда икки мамлакат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан зиёд нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда муҳокама қилишади.

«Ўзбекистон-Россия таълим форуми» якунлари бўйича: Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш; академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш; биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш; илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг